Чирчиқда аммиак цехида портлаш бўлган. Воқеа жойига вазир бошлиқ комиссия чиқди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “MAXAM CHIRCHIQ” АЖ корхонасининг синтез цехида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Энергетика вазири Жўрабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари Чирчиқ шаҳридаги портлаш бўлган корхонага етиб борди. Бу ҳақда “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, портлаш “Maxam Chirchiq” АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида юз берган. Натижада цехнинг синтез колоннасида ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Чирчиқ

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made