Чиноздаги “Нефтебазада” чиққан ёнғинни ўчиришга салкам 7 соат кетди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, бугун соат 11:30 ларда Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган “Пахта нефт сақлаш” МЧЖ омборхонаси ҳудудидаги 5000 м.куб сиғимли ёқилғи резервуарида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ёнғин юзасидан қўшимча маълумот берди. 

Маълум бўлишича, унда таҳминан 120 тонна енгил алангаланувчи суюқ ёқилғи бўлган. Мазкур ҳолатни бартараф этиш учун воқеа жойига ФВВнинг 35 та махсус техникаси ҳамда 130 нафар ходимлари  жалб этилган. 

Ёнғин соат 14:19 да ўраб олиниб, 18:15 тўлиқ бартараф этилган. 

Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар, Энергетика  вазирлиги раҳбарияти, шунингдек, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситалари жалб этилган. Айни вақтда, воқеанинг келиб чиқиш сабаби бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг