Чинозда Lacetti ва Cobalt тўқнашди. ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 29 июль куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида иккита енгил автомобилнинг тўқнашиши натижасида бир одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

ЙТҲ соат 09:20 ларда Чиноз тумани, “Чинмасжид” МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 866-километрида юз берган. Ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Ш.Р. Lacetti русумли транспорт воситасида “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Бунинг оқибатида қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги Cobalt русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада,“Lacetti русумли транспорт воситаси йўловчиси 1981 йилда туғилган О.Р. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина ҳайдовчиси 31 ёшли Ш.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Чиноз

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг