Чилонзорда “дом”нинг камерасини синдирган “шоввозлар” қамалди (видео)
3-саҳифа
−
18:53 427 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида кўп қаватли уй йўлагига ўрнатилган юзни таниб олувчи кузатув камерасини тепиб синдирган уч нафар йигит аниқланди. Уларнинг икки нафари суд қарори билан 3 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа ярим тунда содир бўлган. Камерани синдирган йигитларнинг икки нафари 2004 ва 2005 йилларда туғилган, учинчиси эса вояга етмаган. Уларнинг икки нафари спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда бўлган.
Билдирлишича, ҳолат юзасидан профилактика инспектори томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Йигитларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Суд қарори билан икки нафар йигитга уч суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Вояга етмаган йигит бўйича эса уни махсус назоратга олиш масаласини кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга тақдимнома киритилган.
Камерани синдирган йигитлар ўз қилмишларидан пушаймон эканини билдириб, қилган ишлари учун кечирим сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб олиб, муштумзўрлик қилган Gentra автомобили ҳайдовчиси ушлан гани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь