Чилла ёндирадими?
Жамият
−
04 Июль
14473Ўзбекистон иқлим ўзгариш жараёни энг тез кечаётган давлатлардан бири. Мамлакатда энг иссиқ ҳарорат йилдан йилга ўсиб боряпти, 2024 йилда ёз энг иссиқ бўлиши кутилаётган эди. Хўш, бу прогнозлар ўз тасдиғини топдими? QALAMPIR.UZ шу каби саволларга Ўзгидромет мутахассисидан жавоб олди.
Гидрометеорологик прогнозлар ахборот-таҳлил бўлими етакчи муҳандиси Зайцева Ирина Борисовна июль – ёз фаслининг энг қизғин даври бўлгани учун Ўзбекистонда июль ойида энг юқори ҳаво ҳароратлари кузатилиши ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, одатда июль ойининг ўртача максимал ҳарорати (ёки иқлимий меъёр) республика ҳудудининг катта қисмида 35-37, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40 даражани ташкил этади. Аммо деярли ҳар йили июль ойида ҳаво ҳарорати 39-41 гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даражагача бўлган жуда иссиқ даврлар кузатилади, энг иссиқ йилларда эса бундан ҳам юқори бўлади.
“Хабарингиз бор, ҳозирда бутун дунё бўйлаб глобал иқлим ўзгариши ва глобал исиш содир бўлмоқда ва бу ёз фаслларининг ҳарорат режимига ҳам таъсир қилади. Яъни, 2014, 2016 ва 2020 йиллардан ташқари қолган барча йиллар энг иссиқ ўнталикка кирди. Агар географик жиҳатдан гапирадиган бўлсак, унда, албатта, энг юқори ҳарорат Қизилқум чўлида, Қизилқум марказида ва узоқ жанубда кузатилади. Бу Термиз ҳудудига тўғри келади. Кузатувнинг барча йиллари учун мутлақ максимал ҳарорат тахминан 50 даража. Бу, албатта, жуда иссиқ, лекин бу рекордлар, умуман олганда, узоқ вақт олдин ўрнатилган”, дейди у.
Хўш, бу йил июль ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда деган саволимизга Зайцева ҳақиқатдан ҳам бу йил ёз, одатдагидан икки-уч даража иссиқроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
“Аввало, июнь ойи тугади. Ҳақиқатан ҳам, бу йил июнь ойи икки-уч даража иссиқроқ эди. Июль ойида ҳам ўртача кўрсаткичдан икки-уч даража иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Айтмоқчимизки, бу қадар юқори ҳарорат жорий йилнинг июнь ойида кузатилмади. 27-28 июнь кунлари шундай иссиқ давр бўлдики, ҳаво ҳарорати 40-41, жанубда 43 даражагача кўтарилди. Аммо кўриб турганингиздек, бу барча йиллар давомида кузатилган мутлақ максималлардан узоқдир”, дейди у.
Тўлиқ интервьюни YouTube платформасида кўришингиз мумкин.
LiveБарчаси