Чет тилида эфирга узатиладиган телерадиоканаллар ташкил этилади – Президент

Жамият

image

Ўзбекистонда чет тилида эфирга узатиладиган телерадиоканаллар ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисига 24 соат давомида тўлиқ чет тилларида эфирга узатиладиган янги телерадиоканалларни ишга тушириш бўйича топшириқ берилган. 

Бунда ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айнан шу йиғилишда кейинги йилдан магистратура ва докторантурага кириш учун чет тилини билиш сертификати талаб этилиши маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Чет тили

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг