Чет элдаги ўзбекистонликларга тегишли ОАВ аккредитацияси тартиби соддалаштирилди
Жамият
−
04 Июнь 2019
2834Жорий йилнинг 3 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларга қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, чет элдаги ватандошларимизга тегишли оммавий ахборот воситаларининг доимий хорижий мухбирини аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор Ташқи ишлар вазирлигига ариза берилган вақтдан бошлаб 5 иш кунида қабул қилинади.
Мазкур қарорни қабул қилиш учун Ўзбекистоннинг чел элдаги ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг тавсияномаси асос бўлади.
Бунда, аккредитация олиш учун асосий ҳужжатларга қўшимча равишда хорижий ОАВ таъсисчиси ва унинг молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот ҳам тақдим этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь