Чет элда ишлаб келган фуқарога қанча миқдорда пенсия белгиланади?

Жамият

image

Нафақа бу пенсия эмас. Ижтимоий тармоқларда нафақа ва пенсия тушунчаларини кўп чалкаштириб юборишади. Бу икки хил нарса. Нафақа — иш стажи йўқ одамга берилади. Бу давлат томонидан кафолатланган маблағ. Пенсияда эса — шу фуқаро фақат пенсия жамғармасига ўз ҳиссасини қўшгандан кейингина, унга пенсия тайинланади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Аброр Холматов гапириб ўтди.  

“Пенсиялар — ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси ва боқувчисини йўқотганлик ҳақидаги пенсияга бўлинган. Шуни адаштирмаслик керак”, деди у.

Аброр Холматовнинг маълум қилишича, чет элда ишлаётган фуқаро ихтиёрий тарзда жамғармага ўз ҳиссасини қўшса, қонунчиликда белгиланган миқдорда ижтимоий солиқларни ўтказган тақдирда, ушбу фуқаронинг иш стажи ҳисобланади. Ва тўланган маблағларидан келиб чиқиб, пенсия миқдори белгиланади.

“Мисол учун, бир фуқаро чет элда, дейлик Россияда ишлаб келди. У (эркак) 25 йиллик иш стажига эга. Ижтимоий суғурталанган иш стажи бор. Ва бундан ташқари чет элда ишлаган 5 йиллик иш стажи бор”, деди Аброр Холматов.

Таъкидланишича, Пенсия жамғармасига тўланадиган ихтиёрий ижтимоий тўлов суммасининг юқори поғонаси белгиланмаган, минимуми белгиланган.

“Фуқаронинг ўзи учун пенсия кўпроқ керакми? Марҳамат, пулингиз борми, 111 минг сўм эмас, 1 млн сўм тўланг. Албатта, 1 млн сўм тўлаган (чет элда ишлаб келган) фуқаронинг пенсияси билан 111 минг сўм тўлаган фуқаронинг пенсияси икки хил бўлади.

Демак, ўша фуқаро иш стажини бажарса, пенсия жамғармасига қанча кўп пул ўтказса, бу фуқаронинг пенсияси ҳам кўпроқ бўлади”, деди Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи Аброр Холматов.


Мақола муаллифи

Теглар

нафақа пенсия

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг