Черногорияда комендантлик соати жорий этилади

Олам

image

Черногорияда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилди. Шу жумладан, мамлакатда соат 21:00 дан 5:00 гача комендантлик соати жорий этилади. Бу ҳақда Черногория Соғлиқни сақлаш вазири Кенан Храпович маълум қилган. 

"Ҳар биримиз вазиятни яхшилашга ёрдам бера оламиз. Агар соғлом бўлсангиз, масофани сақланг, қўлингизни ювинг, ниқоб тақинг. Агар касал эканлигингизга шубҳа қилсангиз, ўзингизни яккаланг", деган Храпович. 

Унга кўра, чоралар эртага, 15 ноябрдан кучга киради ва икки ҳафта давом этади. 

Дўконлар ва кафелар соат 20:00 гача ишлайди. Шаҳарлараро қатновлар ва тўрт кишидан кўп одамнинг кўришиши тақиқланади.

Шунингдек, руҳонийлар маросимларни диндорларнинг иштирокисиз ўтказадилар.

Маълумот учун, Черногорияда коронавирусга чалинганлар 26 минг 109 тани ташкил этмоқда. 16 минг 904 нафар бемор соғайиб кетган. 377 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Черногория

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг