Черчиллнинг эски пойабзали деярли 55 минг долларга сотилди

Олам 3235
image
-

Жорий йилнинг 8 март куни Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Уинстон Черчилль (1874-1965) кийган бахмал пойабзали кимошди савдосида 39 минг фунт стерлингга (54 минг 200 доллар) сотилди. Бу ҳақда Bellmans кимошди савдоси уйи сайтида хабар берилган. 

Пойабзаллар тўқ мовийрангли бахмал матосидан тайёрланган бўлиб, унга олтин ип билан WSC ёзуви туширилган. 

Таъкидланишича, Черчилль уларни Ҳукумат раҳбари лавозимидаги иккинчи муддати давомида кўп кийиб юрган. 

Уларни 39 минг фунт стерлингга (54 минг 200 доллар) исми ошкор қилинмаган британиялик коллекционер сотиб олган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 106
Рейтинг: 2.9
t
×