Чемпионлар лигаси аввалгидек эмас – Гвардиола

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийси Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасининг янги формати аввалгисидан анча мураккаб эканлигини айтди. Бу ҳақда испаниялик мутахассис “Галатасарой” билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида гапирди.

Чемпионлар лигасининг сўнгги турда “шаҳарликлар” ўз майдонида “Галатасарой”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва умумий босқични саккизинчи ўринда якунлаб, тўғридан тўғри 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Бу барча жамоалар учун ҳақиқий синов бўлди. “Будё-Глимт”га қаранг: бир ярим ҳафта олдин нима бўлди ва бугун “Атлетико Мадрид”га қарши қандай ўйнади? Чемпионлар лигаси бир неча йил аввалгидек эмас. Бу ерда жуда, жуда қийин”,  дейди Гвардиола.

Шунингдек, мураббий “Галатасарой” билан ўйин тафсилотларига ҳам тўхталиб ўтган.

“Биринчи бўлимни иккинчи бўлимга қараганда яхшироқ ўтказдик. Танаффусдан кейин кўплаб имкониятларни бой бердик, бу ҳолат мавсум давомида бизда тез-тез такрорланмоқда. Чорак финалда жавоб учрашувини уйда ўтказамиз ва бундан жуда хурсандман. Ҳозирча кучли саккизликдамиз”, дейди Пеп.

Маълумот учун, “Манчестер Сити”нинг нимчорак финалдаги рақиби жорий йилнинг 27 февраль куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан сўнг аниқланади. Ушбу босқичнинг илк ўйинлари 10-11 март, жавоб учрашувлари эса 17-18 март кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси “Манчестер Сити” “Галатасарой”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг