“Челси” янги дарвозабон сотиб олиши кутилмоқда  

Спорт

image

"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард жамоа дарвозабон Кепу Aррисабалагуни алмаштирмоқчи. Бу ҳақда Испаниянинг “COPE” радиоси хабар бермоқда.

Лэмпард клуб раҳбариятидан янги дарвозабон сотиб олишни ва у бошқаси билан ишламоқчи эканини маълум қилди. Mанба Aррисабалага энди майдонга чиқмаслигига амин.

Aнглия Премер-лигасининг 25-турида "Лестер" билан ўйинда Лэмпард испаниялик футболчини захирада қолдирди. Унинг ўрнига Вилли Кабаллеро дарвоза олдида турди. Учрашув 2: 2 ҳисобида якунланди.

Aррисабалага 2018 йилда 80 миллион евро эвазига "Aтлетик"дан "Челси"га ўтган ва унинг шартномаси 2025 йил ёзида тугайди. Ушбу мавсумда дарвозабон Aнглия Премер-лигасининг 24 учрашувида майдонга тушиб, 32 гол ўтказиб юборган.

"Челси" 41 очко тўплаган ҳолда миллий чемпионат жадвалида тўртинчи ўринда.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Френк Лэмпард

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг