“Челси” янги дарвозабон сотиб олиши кутилмоқда
Спорт
−
02 Февраль 2020
4427"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард жамоа дарвозабон Кепу Aррисабалагуни алмаштирмоқчи. Бу ҳақда Испаниянинг “COPE” радиоси хабар бермоқда.
Лэмпард клуб раҳбариятидан янги дарвозабон сотиб олишни ва у бошқаси билан ишламоқчи эканини маълум қилди. Mанба Aррисабалага энди майдонга чиқмаслигига амин.
Aнглия Премер-лигасининг 25-турида "Лестер" билан ўйинда Лэмпард испаниялик футболчини захирада қолдирди. Унинг ўрнига Вилли Кабаллеро дарвоза олдида турди. Учрашув 2: 2 ҳисобида якунланди.
Aррисабалага 2018 йилда 80 миллион евро эвазига "Aтлетик"дан "Челси"га ўтган ва унинг шартномаси 2025 йил ёзида тугайди. Ушбу мавсумда дарвозабон Aнглия Премер-лигасининг 24 учрашувида майдонга тушиб, 32 гол ўтказиб юборган.
"Челси" 41 очко тўплаган ҳолда миллий чемпионат жадвалида тўртинчи ўринда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь