Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
22 Апрель
12345“Тоттенҳем”нинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино музокаралар чоғида “Челси хўжайини Тодд Боулида ижобий таассурот қолдирди. Бу ҳақда “The Independent “ хабар берди.
Манбага кўра, 51 ёшли аргентиналик мутахассис Боулини ўзи бошчилигидаги жамоани ривожлантириш бўйича узоқ муддатли қарашлари билан ҳайратда қолдирган.
50 ёшли Почеттино 2022 йилнинг ёзида ПСЖдан истеъфога чиққанди. Ўшандан бери аргентиналик мутахассис ишсиз.
“Челси” эса 2 апрель куни Грем Поттерни клуб бош мураббийлигидан бўшатганди. Поттер ўрнига Франк Лэмпард вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди. Унинг қўл остида жамоа кетма-кет тўрт марта мағлубият аламини тотиб кўрди.
“Челси” ҳозирда 39 очко билан АПЛ турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.