“Челси” Хаверцни “Реал”га сотишга тайёр

Спорт

image

“Реал Мадрид” германиялик Кай Хаверц бўйича “Челси”га етарли миқдордаги  таклиф билан чиқса, Лондон клуби раҳбарияти 23 ёшли немис футболчиси билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, Хаверц мадридликларнинг ёзги трансфер ойнаси учун қисқа рўйхатига киритилган. Немис футболчиси ҳам “Реал”га ўтиш вариантига бефарқ эмас. Хаверц ҳужум чизиғида турли позицияларда ўйнай олади.

Футболчи жорий мавсум “Челси” сафида барча турнирлар доирасида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Реал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг