“Челси” ғалаба қозониб, антирекорд ўрнатди
Спорт
−
05 Апрель
2705Англия Премьер лигаси (АПЛ) 31-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед”га (4:3) қарши учрашувидан сўнг, “Челси” қаторасига олтита ўйинда дарвозасидан иккитадан кўп гол ўтказиб ўзига хос антирекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Opta” нашри маълум қилди.
Манбага кўра, “аристократлар” АПЛ ташкил этилгандан буён бундай салбий серияни кўрсатган илк жамоага айланди. Лондонликлар сўнгги олти учрашувнинг иккитасида 3:2, бир марта 4:3 ва яна битта ўйинда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди, шунингдек, икки бор 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Бунгача ана шундай антирекорд қайд этган сўнгги АПЛ жамоаси ҳам айнан “Челси” ҳисобланади. Жамоа 1989 йил ноябрь ва декабрь ойида, ҳали мусобақа АПЛ номини олмаган вақтда 6 та ўйинда ўз дарвозасидан иккитадан кўп гол ўтказиб юборган.
Маълумот учун, ҳозирда “Челси” чемпионат доирасида 29 учрашувда 43 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10 поғонада бормоқда. Почеттино шогирдлари сўнгги олти баҳсдан бери мағлубиятга учрамай келмоқда.
LiveБарчаси