“Челси” афсонаси мусулмон бўлди

Спорт

image

Кот-д'Ивуарлик собиқ футболчи Дидье Дрогба эътиқодини ўзгартирди. Бу ҳақда “Goal France” нашри хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Ислом дини уламоларидан бири, машҳур профессор Муҳаммад Салоҳ Дрогбанинг дуога қўл очгани акс этган суратларни улашди. Маълумот учун, Дрогба ўз мамлакати футболи тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Собиқ футболчи фаолиятининг энг юлдузли онларини Лондоннинг “Челси” клубида ўтказган. “Аристократлар” сафида Дрогба АПЛ ғолиблигини ва Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Дрогбанинг сўнгги тўп сурган клуби АҚШнинг “Финикс Райзинг” жамоаси бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Drogba Chelsi

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг