Чехияда йўловчи поездлари тўқнашиб кетди
Олам
−
18 Сентябрь
2513Чехия пойтахти Прагада бугун, 18 сентябрь куни эрталаб икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий “Idnes” портали хабар берди.
"Охирги маълумотларга кўра, воқеа жойида 10 нафаргача жабрланганлар мавжуд", дейилади хабарда.
Ҳодиса Чупров кўчасидаги кўприк яқинидаги темирйўлда содир бўлган. Фавқулодда вазиятдан кейин кўча икки йўналишда ҳам тўсиб қўйилган.
Прага Қутқарув хизмати матбуот котиби Яна Почтованинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар шифохоналарга етказилмоқда. Қайд этилишича, шикастланганларнинг аксариятига танадаги кўкаришлар ва контузия билан ташхис қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида юк поезди “Kanchanjunga Express” йўловчи поезди билан тўқнашиб кетган эди.
LiveБарчаси