Чехияда коронавирус билан ноодатий хайрлашишди
Олам
−
01 Июль 2020
9604Кеча, 30 июнь куни Праганинг ўзига хос белгиси бўлган Карлов кўпригида коронавирус билан “хайрлашув кечаси” бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Novinky” хабар бермоқда.
Таъкидланишича, минглаб меҳмонлар ярим километрли столда ўтиришиб, уйдан олиб келган овқат ва ичимликларни дастурхонга қўйишган.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ушбу байрам коронавирус инқирозининг ўтган оғир даври билан хайрлашишни, шунингдек, яқинда бошланадиган ёзги таътилни англатади.
Байрам барча ташриф буюрувчилар учун бепул бўлди. Аммо гигиеник ва ташкилий сабабларга кўра, рўйхатдан ўтиш зарур эди. Дастурхон олдида ўтириш учун махсус кўкрак белгисини беришди. У бўлмаса, дастурхон атрофига қўйишмади.
Зиёфат иштирокчилари ниқобларсиз ўтиришди ва ижтимоий масофага риоя қилишмади.
Тадбир ташкилотчилари Чехиянинг энг қадимий кўприги сайёҳлар учун кириш чекловлари туфайли бўш бўлганида, ноодатий бирор бир тадбирни шу ерда нишонламоқчи бўлишганини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь