Чехияда бирданига иккита маска тақиб юриш мажбурий этиб белгиланди

Олам

image

Чехия Республикасида кетма-кет учинчи кун ўн мингдан зиёд коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Мамлакат расмийлари жамоат жойларида мажбурий равишда бир эмас, иккита тиббий ниқоб тақишни жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий “idnes” нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, агар бирор киши иккита ниқоб тақишни истамаса, у махсус нафас олиш мосламасидан фойдаланиши шарт.

“Мато ниқоблари энди ҳимоя воситаси ҳисобланмайди. Чекловлар 22 февралдан кучга киради”, дейди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Ян Блатний.

Бош вазир ўринбосари Карел Гавличекка кўра, вируснинг британча штамми тарқалишда давом этаётгани сабабли мамлакатда пандемия ҳолати “унчалик яхши эмас”.

Таълим вазири Роберт Плаганинг таъкидлашича, устувор вазифа – ўрта мактаб ўқувчиларини анъанавий дарсларга қайтариш, дўконлар очилишини эса кечиктириб турса бўлади. Вазирга кўра, ишчилар махсус нафас олиш мосламаларини тақса, шунингдек харидорлар ўртасидаги ижтимоий масофа сақланса, савдо дўконлари ишни давом эттириши мумкин.

Мутахассисларга кўра, мато ниқоблар одамларни вирус юқтиришдан ҳимоя қилмайди. Шунингдек, шарф, рўмолча ва карнавал маскалари ҳам тиббий ниқобнинг ўрнини босмаслиги айтилган. Бир қатор халқаро аэропортлар эса аллақачон, мато ниқобларни тақиқлашга улгурган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия ниқоб пандемия

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг