Чехияда 500 йил ичида кузатилмаган табиий офат бошланди
Олам
−
30 Апрель 2020
13733Чехияда 500 йил ичида энг ёмон қурғоқчиликни қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги хабар бермоқда. Вазирлик раҳбари Рихард Брабец вазиятни фалокатли, деб баҳолаган.
“Тупроқдаги намлик норманинг атиги 40 фоизини ташкил этади, чунки кузда деярли ёғингарчилик бўлмади. Қишда эса қор фақатгина тоғларнинг энг тепаларида ёғди. Март ойидан бу йил қурғоқчилик бўлиши аён бўлди. Вазият юқори кенгликдаги юқори ҳаво ҳарорати билан таранглашмоқда. Илгари, 20 йил олдин, бундай ҳарорат кўрсаткичлари жанубда, масалан, Хорватияда кузатилган”, деди вазир Рихард Брабец.
Вазиятни маъмурий чоралар билан тузатишга ҳаракат қилинмоқда. Баъзи жойларда аҳолини сув билан таъминлаш чекланди. Жанубий Моравия шаҳридаги кичик шаҳар ва қишлоқлар аҳолисига кунига бир киши учун 100 литр сув лимити ўрнатилди. Боғни ва томарқаларни сув оқими билан суғориш ва ҳовузлардан фойдаланиш тақиқланди.
Брно университети тупроқда сувни ушлаб турадиган махсус асбоблар ишлаб чиқмоқда. Дарёлардан далаларни сув билан таъминлаш учун махсус каналлар қурилиши бошланди. Бироқ дарёларда сув одатдагидан ярим баравар камлиги айтилмоқда.
LiveБарчаси