Чек сўрагани учун калтак еган бола Қудбиев билан учрашди (видео)
Жамият
−
22 Июль
32579Аввалроқ, Сирдарёда сотувчи QR-кодли чек сўраган 13 ёшли болага тарсаки туширгани ҳақида хабар берилганди. Бола Ўзбекистон Солиқ қўмитасига таклиф қилинди. Воқеа тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Видеода Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев 13 ёшли Шаҳбознинг ҳаракатидан сўнг унинг олдида “бутун солиқ марказий аппарати тикка турса ҳам арзиши”ни айтганини кўриш мумкин.
Қўмита раиси боланинг ота-онасига миннатдорлик билдириб, дўконда чек сўраганида ҳаммасини тўғри қилганини таъкидлади.
“Кўпчилик чекни талаб қилишни майда-чуйда иш дейди. Йўқ, бу майда-чуйда нарса эмас. Сенинг битта чекингни орқасидан – ўша сўраганингни орқасидан – Сирдарёдаги боғча бор, мактаб бор, йўллар бор, ойлик бор, бюджет бор. Бунинг орқасида жуда катта нарсалар турибди. Шунинг учун мен сендан миннатдорман, Шаҳбоз сенга катта раҳмат”, дейди Қудбиев.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ болага тарсаки туширган сотувчига маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилгани хабар қилинганди.