“Чегараларни ўзгартиришда куч ишлатишга қаршимиз”. Байден Хитой, Россия ва Эронни Яқин Шарқдан “қувди”

Олам

image

Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги кескинликни пасайтириш ва можароларни юмшатиш устида ишлашда давом этади. Бу ҳақда бугун, 16 июль куни АҚШ Президенти Жо Байден Жидда шаҳрида бўлиб ўтган араб-америка саммитида сўзлаган нутқида маълум қилди. 

Байден минтақа давлатлари ва АҚШ ҳаводан келаётган таҳдидни бартараф этиш мақсадида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини бирлаштирганини таъкидлади.

“Қўшма Штатлар минтақавий хавфсизликка таҳдидларни жиловлашга уринмайди. Биз кескинликни пасайтириш, имкон қадар можароларни юмшатиш устида ишлаймиз”, дейди Оқ уй раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, танланган ёндашув аллақачон “ўз самарасини бермоқда”. Мисол тариқасида у Ямандаги вазиятни келтирди, бу ерда АҚШ, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти саъй-ҳаракатлари туфайли сулҳга эришилган. Бундан ташқари, Президент Қўшма Штатлар минтақадаги “қоидаларга асосланган тартиб”ни сақлайдиган давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этишига ишонтирди. 

“АҚШ ва ушбу стол атрофидаги давлатлар мазкур тартибнинг муҳим қисмидир, чунки биз чегараларни ўзгартириш учун қўпол куч ишлатишга қаршимиз”, дейди Байден. 

У, шунингдек, Қўшма Штатлар Яқин Шарқда қолишини ва Хитой, Россия Федерацияси ёки Эронни уларнинг ўрнини эгаллашига йўл қўймаслигини айтди.  

“Қўшма Штатлар Яқин Шарқда фаол ва фаол ҳамкор бўлиб қолишда давом этади, чунки дунё рақобатбардош бўлиб, биз дуч келаётган муаммолар янада мураккаблашади. Менга АҚШ манфаатлари Яқин Шарқдаги муваффақиятлар билан қанчалик чамбарчас боғлангани аён. Биз минтақани тарк этмаймиз ва Хитой, Россия ёки Эрон томонидан тўлдириладиган бўшлиқ қолдирмаймиз”, дейди Байден.

Айни вақтда Жиддада Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг саммити бўлиб ўтмоқда. Унда АҚШ президенти, Миср ва Иордания раҳбарлари, шунингдек, Ироқ Бош вазири қатнашмоқда.  


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

466

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг