Чегарадаги отишма сабаб қишлоқ аҳолиси мактаб биносига кўчирилди

Жамият 8782
image

Аввалроқ, 9 январдан 10 январга ўтар кечаси Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудида навбатдаги можаро юз бергани ҳақида хабар берган эдик. 

Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғи аҳолиси Тожикистон билан чегарадаги можаро туфайли эвакуация қилинган. Бу хақда Боткен вилояти маъмурияти Матбуот хизматига асосланиб, РИА Новости хабар бермоқда.

"Тожикистон билан чегара яқинидаги Кўктош қишлоғи аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинча уйларидан мактаб биносига кўчирилди", дейди манба. Шунингдек, маъмурият вакилининг сўзларига кўра, чегара ҳудудида жойлашган Дахма тумани аҳолиси ҳам хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Қирғизистон Давлат чегара хизматининг маълум қилишича, 10 январга ўтар кечасида, номаълум шахслар бир нечта машиналарга ва қирғиз аҳолисининг уйлариига тош отганлар. Фавқулодда вазият жойига етиб келган чегарачилар кичик калибрли қуроллардан ўққа тутилди. Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, ўқ отиш Тожикистон ҳудудидан олиб борилган.

“Айни пайтда отишма тўхтатилди. Давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида вазият нисбатан барқарор. Хусусан, Боткен вилоятида жойлашган чегара бўлинмалари хизматни кучайтирилган тартибда олиб бормоқда”, дейилади чегара хизмати хабарида.

Давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисми вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ёки икки мамлакат чегарачилари ўртасидаги зиддиятлар ҳудудига айланди. Бунга эса чегаралар қатъий делимитизация қилинмагани сабаб бўлмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 230
Рейтинг: 2.9
t
×