Қирғиз-тожик чегарасида янги тўқнашув: чегарчиларга қарата ўқ узилган
Олам
−
10 Январь 2020
75019 январдан 10 январга ўтар кечаси Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудида навбатдаги можаро юз берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 10 январь куни соат 00:40 да “Орто Боз” чегара заставаси яқинидаги Торт-Кочо аҳоли пунктида Тожикистон фуқаролари Боткенга қараб кетаётган Honda Odissey русумли автомобилни тошбўрон қилган. Натижада моддий зарар етказилган.
Ҳодиса юзасидан кечаси соат 1:00 ларда маҳаллий Ички ишлар бўлимлари вакиллари учрашув ўтказган. Тожикистон томони ҳам ҳолат юзасидан текширув ўтказишини маълум қилган. Ҳудди шундай ҳолат кейинроқ яна бир автомобиль билан содир бўлган.
Шунингдек, номаълум шахслар қирғиз-тожик чегараси яқинида Қирғизистон чегарачиларига майда калибрли ов қуролидан ўқ узган. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизмати маълум қилди. Ташкилот маълумотига кўра, номаълум шахслар Тожикистон ҳудудига яширинган.
Тахминан соат 02:40 ларда Тожикистон фуқаролари Даҳма аҳоли пунктида Қирғизистон фуқаросининг уйини тошбўрон қилишган. Чегарачилар ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан бирга Қирғизистон фуқаросининг уйига йўл олишган вақтда, Тожикистон ҳудудидан кичик калибрли ов милтиғи орқали ўққа тутилганлар. Ўқ отиш орада узилишлар билан кузатилган, ўқлар фақат тожикистонликлар томонидан отилган.
Боткен вилоятида жойлаштирилган чегара бўлинмалари кучайтирилган режимда хизмат олиб бормоқда.
Қирғизистон - Тожикистон давлат чегараси қисмида вазият кескинлашув элементлари бўлган ҳолда, нисбатан барқарор бўлиб турибди. Давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги назорат-ўтказиш пунктлари одатий режимда ишламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь