Чегарадаги автомобиль ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли хизматлар белгиланди

Жамият 7372
image

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисида”ги Низомга қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати белгиланди. 

Булар:

•    Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган мобиль алоқа операторлари хизматлари.
•    Овқатланиш ҳамда санитар-гигиеник хизматларни ташкил этиш бўйича фаолият.
•    Бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларнинг чакана савдоси.
•    Йўловчилар учун қўл аравачаларини ижарага бериш.
•    Йўловчилар ва уларнинг юкларини ўтказиш пункти ичида ташиш хизмати.
•    Ўтказиш пункти орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини майда таъмирлаш ишлари ҳамда уларни эвакуация қилиш.
•    Ҳажми катта бўлмаган қўл юкларини сақлаб бериш.
•    Транспорт воситаларида ташилаётган юклар билан операциялар амалга ошириш (юк ортиш, тушириш, қайта юклаш).
•    Таржимонлик хизмати.
•    Хизмат кўрсатиш (йўловчи божхона декларацияси ва миграция бланкаларини тўлдириб бериш, турли компьютер хизматлари, факс, Интернет) хоналари.
•    Такси чақириш хизмати.

Пулли хизмат кўрсатилиши учун автомобиль ўтказиш пунктининг географик жойлашуви, кўрсатиши мумкин бўлган пулли хизматлар тури ҳамда уларни кўрсатиш учун ажратилиши мумкин бўлган майдон, ўтказиш пунктининг ўтказувчанлик қобилияти инобатга олинади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 248
Рейтинг: 3
Теглар
t
×