Чеченистондаги сўнгги қўнғироқ тадбирида шарлар портлаб кетди (видео)
World
−
25 May 2023 14946 1 minute
Чеченистондаги мактаблардан бирида сўнгги қўнғироқ тадбири пайти ўқувчилар қўлидаги газ билан тўлдирилган шарлар портлаб кетган. Бу ҳақда “EUR Asia Daily” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 23 май куни Курчалоев туманининг Аллерой қишлоғидаги 2-умумтаълим мактабида юз берган. Мактабда ўтказилаётган сўнгги қўнғироқ тадбирида ўқувчи қизлар қўлида бўлган шарлар тўсатдан портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Live
All