Чеченистонда 24 соат ичида беш марта зилзила содир бўлди

Олам

image

Бугун, 13 декабрь куни Чеченистонда 3,8 балли зилзила юз берди, бу республикада бир кун ичидаги бешинчи сейсмик ҳодисадир. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Чеченистондаги бошқармасига зилзиланинг ёмон оқибатлари тўғрисида ахборот келиб тушмаган.

“2020 йил 13 декабрь соат 16:05 да Чеченистон Республикаси ҳудудида 3,8 балли зилзила қайд этилди. Зилзила эпицентри Урус-Мартан туманида жойлашган. Тезкор навбатчилик сменаси туманларнинг ягона диспетчерлик хизматидан маълумот йиғиб, қайта ишлаган. Ҳодисанинг ёмон оқибатлари тўғрисида маълумот келиб тушмаган”, дейилади Матбуот хизматида.

Кейинчалик, республика Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан хабар қилинишича, Москва вақти билан соат 16:36 да яна бир зилзила қайд этилган, унинг кучи 2,9 баллни ташкил этган. 

“Шуниси эътиборга лойиқки, Шимолий Кавказнинг бутун ҳудуди зилзилаларга мойил. Кичик сейсмик ҳодисалар ҳар куни бутун дунёда юз беради. Улар ҳеч қандай ёмон оқибатларга олиб келмайди. Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, дунёнинг ҳеч бир жойида зилзила вақти ва жойини аниқлик билан башорат қиладиган хизмат йўқ”, деди бошқарма вакили.

Бугунги кунлдаги 5,6 баллик биринчи сейсмик ҳодиса Москва вақти билан соат 00:30 да, Чеченистоннинг Урус-Мартан минтақасида, 25 километр чуқурликда қайд этилган. Яна бир зилзила Москва вақти билан соат 12:15 да содир бўлган, унинг кучи 3,7 балл, эпицентри Грознийдан 45 километр жануби-шарқда, Урус-Мартандан 22 километр жанубда жойлашган. 4,1 магнитудали яна бир зилзила соат 14:40 да содир бўлган, кейинги ер силкиниши соат 15:08 да бўлиб ўтиб, 3,1 баллни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зилзила Чеченистон

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг