Чеченистон ўзининг биринчи сунъий йўлдошини учирди (видео)

Олам

image

Кеча, 27 июнь куни биринчи чечен сунъий йўлдоши “Ахмат-1” Ер орбитасига муваффақиятли чиқарилди. Бу ҳақда Чечинистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

Унга кўра, 27 июнь куни ичида Чеченистоннинг “Ахмат-1” сунъий йўлдоши бўлган “Союз 2.1 Б” ракетаси “Восточний” космодромидан муваффақиятли учирилган.

Мазкур сунъий йўлдош Россия Қаҳрамони Ахмат-Ҳожи Қодиров номидаги Чеченистон давлат университети мутахассислари томонидан Жануби-ғарбий давлат университети мутахассислари билан биргаликда “Дежурный по планете” дастури доирасида ишлаб чиқилган.

Сунъий йўлдош самолётларнинг жойлашуви ҳақида маълумот тўплаш вазифасини бажаради. Бундан ташқари, у юқоридаги университет талабалари томонидан қабул қилинган аудиоёзувларни эфирга узатадиган радио узатгичга эга.

“Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, чечен экспертлар гуруҳи ушбу соҳани ривожлантириш бўйича узоқни кўзлаган режаларга эга. Бу йил улар сунъий йўлдошни янада такомиллаштириш учун грант олишди. Тахминларга кўра, иккинчи сунъий йўлдош бироз ўзгаришларга учрайди: у видеокамера ва Ер магнит майдонини ўлчаш учун юқори технологияли датчиклар билан жиҳозланади. Айни пайтда ЧДУ негизида сунъий йўлдошлардан маълумотларни тўғридан-тўғри қабул қилиш имконини берувчи Миссияларни бошқариш марказини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, дейди Қодиров.


Мақола муаллифи

Теглар

сунъий йўлдош Рамзан Қодиров Чеченистон Ахмат-1

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг