Чавушўғлу Турк байроғини йиртган депутатга чора кўрилишини талаб қиляпти
Олам
−
31 Январь 2020
6006Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Европа парламенти аъзоси Иоаннис Лагоснинг минбардан туриб, Туркия байроғини йиртганини тақид қилди.
Чавушўғли Twitter’даги саҳифасида шундай изоҳ қолдирди:
“Шонли байроғимизга тавожуз қилган қўлларни қандай қонатганимиз ва уни денгизга қандай қуйганимизни бу ирқчилар жуда яхши билади. Европанинг бузуқ ва ирқчи болалари ҳаддиларини билсин. Европа исломга қаршилар ва ирқчиларга тўхта дейиши керак. Байроғимиз ҳар жойда шараф билан хилпирашда давом этади. Биз Европарламентнинг ушбу ҳолат бўйича керакли чораларни кўришини кутамиз”.
Эслатиб ўтамиз, Греция давлат арбоби, депутат Иоаннис Лагос Европарламеннинг Брюсселда ўтган йиғилишида сўзга чиқиб, Грециядаги оғир гуманитар вазият ҳақида нутқ сўзлади. У мамлакатга кириб келган қочқинлар маҳаллий аҳолига тажовуз қилаётганини қайд этиб, сўзи сўнгида Туркия байроғини йиртиб ташлади.
Туркия Бош прокуратураси Иоаннис Лагосга қарши жиноий иш қўзғатди. Прокуратуранинг хабарига кўра, Лагосга нисбатан Туркия Жиноят кодексининг 300-моддаси (давлат ҳокимияти рамзларини суистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. .
Маълумки, Туркия қўшниси Сурияда 10 йилдан буён давом этиб келаётган урушда энг катта ёрдам қўлини чўзган ягона мамлакат бўлди. Расмий Анқарага кўра, бугун Туркия тупроқларида 5 млнга яқин сурияликлар истиқомат қилмоқда. Улар учун Эрдўған бошчилигида қочоқлар лагерлари ташкил этилиб, турар-жой, кийим-кечак, озиқ-овқат билан таъминланди. Тиббий хизмат ва таълим бериш йўлга қўйилди. Сурияликлар жойлашган ҳудудларда ишлаш имкони яратилди. Булар учун мамлакат бюджетидан 50 млрд долларга яқин пул сарфланди.
Эрдўған ўз чиқишларида доимий равишда Европа мамлакатларини уруш ҳудудларини ташлаб кетган бегуноҳ қочоқларни мамлакатга киритмаганликда айблаб келади.
LiveБарчаси