Чавушўғли Эрдўған Самарқандда Башар Асад билан учрашиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Олам 8526
image
-

Аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг сентябрь ойи ўрталарида Самарқандда ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида Сурия Президенти Башар Асад билан учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ОАВда тарқалган маълумотларни рад этди. Вазирга кўра, Эрдўған ва Асад ШҲТ саммити доирасида учрашмайди.

“ШҲТ саммитида бундай учрашув бўлиб ўтиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Асад у ерга таклиф қилинмаган”, деган вазир “Haber Global” телеканалига берган интервьюсида.

Қайд  этиш керакки, араб, эроний ва турк нашрларида Эрдўған Самарқанддаги саммитда Асад билан учрашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

ШҲТ саммитига мезбонлик қилаётган Ўзбекистон томони эса ҳодиса юзасидан ҳеч қандай маълумот бермади. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 370
Рейтинг: 3.1
t
×