ChatGPT’ни яқинда одамдан ажратиб бўлмай қолади 

Технология

image

GPT-4 моделидаги кучли янгиланиш олган ChatGPT платформаси янги функциялар билан бойиди. OpenAI эса аллақачон кейинги янгилаш, GPT-5 модели устида ишламоқда, у келгуси қишда чиқарилиши мумкин. Бу эса ChatGPT’ни кучли сунъий интеллект (Artificial General Intelligence – AGI), яъни одамдан фарқ қилмайдиган даражагача ривожланишини англатади. Бу ҳақда “3d news” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирги GPT-4 янгиланиши ChatGPT имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирган. Масалан, платформа мультимодал киритишни қўллаб-қувватлай бошлаган, яъни унга матн кўринишида ҳам, тасвир кўринишида ҳам сўров юборилиши мумкин. Бундан ташқари, у бир нечта тилларда ишлайди ва интернетга улана олади. Натижада GPT-4 одамлар учун мўлжалланган кўпгина имтиҳонлардан муваффақиятли ўтади ва олдинги версиянинг имкониятларини оширади.

Техник жиҳатдан инсон даражасидаги кўпгина вазифаларни бажара оладиган сунъий интеллектнинг GPT-5 билан янгиланиши эса ChatGPT’нинг маълумотларни қайта ишлаш ва контент яратиш нуқтаи назаридан инсон онги имкониятларидан ҳам ошиб кетишига ёрдам беради. Жорий йилнинг декабрь ойида GPT-5 синовлари якунланиши режалаштирилган. 

Соҳа мутахассиси, дастурчи Сиқи Ченнинг фикрича, OpenAI модел AGI даражасига етиша олади.  Унинг сўзларига кўра, жамоатчилик ҳозирги модел AGI’га етганми ёки йўқлигини қизғин муҳокама қилмоқда – бу эса жараён ҳақиқатдан ҳам содир бўлишини англатади. Ушбу босқичга эришгандан сўнг, тизим тушунча ва вазифаларни одам билан тенг равишда ўзлаштиришни ўрганади ва у билан суҳбат жонли тарзда бўлаётганга ўхшайди.

Ҳозирча бу фақат тахминлар, чунки инсоният ҳали янгиланган ChatGPT’ни солиштириш мумкин бўлган AGI моделига эга эмас. Бироқ бу GPT-4’га нисбатан сезиларли даражада яхшиланиш бўлади: янги версия ўзидан олдинги версияга қараганда тезроқ ва аниқроқ жавобларни таклиф этади. Аммо OpenAI GPT-5’дан олдин сентябрь ёки октябрь ойларида GPT-4.5 моделини чиқаришни режалаштирмоқда, бу эса платформанинг кейинги ривожланиш йўналишини кўрсатиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

сунъий интеллект ChatGPT AGI GPT-5

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг