Чарльз III га тож кийдириладиган сана маълум бўлди

World

image

Чарльз III нинг тож кийиш маросими 2023 йил 3 июнь куни Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Bloomberg” Буюк Британия ҳукуматидаги манбаларга таяниб, хабар бермоқда.

Қайд этилишича, келаси йилнинг июнига келиб қирол 74 ёшга тўлади ва у Британия тарихидаги энг кекса тож кийган монархга айланади.

Олдинроқ тож кийиш маросими аввалги шундай тадбирларга қараганда оддийроқ бўлиши хабар қилинганди. Чарльз III рафиқаси консорт-қиролича Камилла билан бирга тож кияди.

Мамлакатни 70 йилдан ортиқ бошқарган Буюк Британия Қироличаси Елизавета II жорий йилнинг 8 сентябрь куни Шотландияда 96 ёшида вафот этди. Валиаҳд шаҳзода Чарльз III номини олиб, Қирол бўлди, унинг рафиқаси Камилла консорт-қиролича мақомини олди.


Rate Count

76

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends