Чарльз III нинг ўлими ҳақидаги хабарлар фейк бўлиб чиқди
Олам
−
18 Март
7012Аввалроқ оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Буюк Британия қироли Чарльз III нинг ўлими ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Букингем саройи бу хабарларни рад этди.
“Биз қирол ўз иш вазифаларини бажаришда ва шахсий ишлар билан шуғулланишда давом этаётганини мамнуният билан тасдиқлаймиз”, деган Букингем саройи вакили ОАВ сўровига жавобан.
Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонаси ҳам қиролнинг ўлими ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
"Буюк Британия қироли Чарльз III нинг ўлими ҳақидаги хабарлар фейк!" дейилади дипломатик ваколатхонанинг Telegram-каналида.
Маълумот учун, 26 январь куни 75 ёшли Чарльз III простата бези катталашгани сабабли режалаштирилган жарроҳлик амалиётини ўтказган. Февраль ойи бошида Букингем саройи бу муолажа давомида қиролга саратон ташхиси қўйилганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ маҳаллий нашрлар Британия қироли тожни меросхўри шаҳзода Уильямга топшириш режасини ишлаб чиқаётгани ва бу қиролнинг саройдан бош олиб кетган кенжа ўғли шаҳзода Гарридан сир сақланаётганини ёзганди. Тахт вориси ҳақидаги қонунга кўра, Чарльзнинг тўнғич ўғли, шаҳзода Уилям Буюк Британиянинг кейинги қироли бўлиши керак.
LiveБарчаси