Чанг-тўзон кўтарилади – Ўзгидромет
Бу қизиқ
−
10:39 1375 1 дақиқа
Бугун, 15 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳрида кучли шамол ва баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, кундуз куни Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 9-14 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Шунингдек, пойтахтда шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво сақланиб туриши ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, кундузги ҳаво ҳарорати 37-40 даража атрофида, жануб ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 41-43 даражагача бўлади.