Цехдаги йирик ёнғинда МАN ва Damas ёниб кетди
Жамият
−
12 Март 2019
7820Кеча, 11 март куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Садда” МФЙ ҳудудида жойлашган “Кўмакай орзуси” МЧЖга қарашли лок-бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ДЁХХ Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин оқибатида 150 кв.метр майдонда бостирма, унинг остида бўлган турли сиғимлардаги енгил алангаланувчи суюқликлар (хомашё) ва тайёр лоқ-бўёқ маҳсулотлари ҳамда цех ҳудудида турган МАN русумли юк машинаси ва Damas русумли енгил автомобиль ёнган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига 12 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 автонарвон жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 350 кв.метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғиннинг таҳминий сабаби, лоқ-бўёқ маҳсулотини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган “Нефрас” енгил алангаланувчи суюқликни MAN русумли юк автомобили сиғимидан 20 тонналик сиғимга тўкиш вақтида ҳосил бўлган статик электр токи натижасида. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.