ССВда тозалаш: Амирулло Иноятов қатор раҳбарларни ишдан бўшатди
Жамият
−
08 Август 2023
17412Бугун, 8 август куни Соғлиқни сақлаш вазири Амирулло Иноятов бошчилигида ўтаётган йиғилишда соғлиқни сақлаш тизимида ишлаётган бир гуруҳ ходимлар турли сабабларга кўра ишдан бўшатилиб, баъзиларига "ҳайфсан" ва интизомий жазо берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вазир олиб борилган ўрганишлар давомида ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан профилактик кўриклар ва скрининг дастурларини амалга ошириш механизми тиббиёт ходимларига тўлиқ тушунтирилмагани ҳамда жараён тизимли назоратга олинмаганлигини танқид қилган.
Шу жумладан, бирламчи тизимни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ва маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш бўйича давлат раҳбари топшириқларини бажаришда йўл қўйган сусткашлиги учун:
- Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Тешаев;
- Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М.Курбанов ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилди.
- Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Иминов;
- Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Х.Хакимов;
- Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Н.Сафоев;
- Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Содиқовларга эса “ҳайфсан” берилди.
Шунингдек, “Қишлоқ шифокори” дастури ижросини бажаришда йўл қўйган сусткашлиги учун:
- Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Камалов;
- Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ю.Мирхонов;
- Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ёрқулов;
- Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Холмурзаев;
- Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Абдуллаев;
- Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Асатуллаевларга нисбатан ҳам “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Бундан ташқари, даволаш-профилактика ишларини талаб даражасида ташкил этмагани, тиббиёт бригадалари фаолиятини ташкиллаштиришда назоратни сусайтиргани, аҳоли репродуктив саломатлиги кўрсаткичларининг ёмонлашгани учун йиғилишда:
- Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Юсупов;
- Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Арабов;
- Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Орипов;
- Ўзбекистон тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Қурбонов;
- Хива туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болалик масалалари бўйича ўринбосари М.Жуманиезова;
- Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўринбосари А.Ибодуллаев;
- Хоразм вилояти Тез тиббий ёрдам маркази директори У. Матякубов;
- РШТИЁМ Хоразм филиали директори ўринбосарлари Б.Юсупова ва Б.Машариповлар эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.