Бюджетдан ажратилган ҳар бир сўмнинг ҳисоб-китобини жойига қўйиш керак – Шавкат Мирзиёев
Жамият
−
01 Ноябрь 2022
8126Бугун, 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилган имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари мазкур мажлисда бюджетдан ажратилган ҳар бир сўмнинг ҳисоб-китобини жойига қўйиш кераклигини ва имтиёзларнинг самарадорлигинин ошириш зарурлигини урғулаган.
“Сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқларига туртки бериш учун илгари тарихимизда бўлмаган имтиёзларни жорий этишга мажбур бўлдик. Бугун улардан натижа, сабоқ, тажриба қандай бўлди, деган саволга жавоб топиш керак. Бюджетдан ажратилган ҳар бир сўмнинг ҳисоб-китобини жойига қўйиш, имтиёзларнинг самарадорлигини ошириш зарур”, деган Мирзиёев.
Шунингдек, давлат раҳбари жойларга бориб, манзилли қарорлар қабул қилиш кераклигини айтган.
“Энди жойларга бориб, манзилли қарорлар қабул қилиб, имтиёзлардан тўғри фойдаланиб, чекка-чекка туманларни ҳам ривожланиш йўлига олиб чиқиш керак", деган Президент.