Буюк Британияда украиналик қочоқлар турар жой учун курашмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Британиялик уй эгалари украиналик қочоқларга “Украина учун уйлар” дастури бўйича турар жой таклиф қилиб, уларни бепул ишлашга ундади. Бу ҳақда Қизил Хоч жамиятининг янги ҳисоботига таяниб, “INews 24” хабар берди.

“Баъзи ҳолларда мезбонлар қочоқлар орқали пул топиш мақсадида, масалан, уй юмушлари ёки оилавий бизнесда ишлаб беришларидан олдин уларнинг саёҳати ёки турар жойи учун пул тўлаган”, дейилади нашрда.

Шунингдек, инглизлар ташриф буюрувчиларга иш ваъда қилган ҳолатлар ҳам бўлган, аммо кейинчалик бу уларнинг хусусий фермаларида ва уйларида меҳнатни экплуатация қилиш билан боғлиқлиги маълум бўлган. Шу билан бирга, болалар ҳам мактабга бориш ўрнига ишлашга даъват этилмоқда.

“Украинадан Буюк Британияга кўчирилган одамларнинг эксплуатация қилиш хавфи кузатилиши ва зудлик билан бартараф этилиши керак”, деб қўшимча қилинади Қизил Хоч ҳисоботида.

Айтиш жоизки, украиналик қочоқларга нисбатан бундай муносабат тизимли эмас, аксарият ҳолларда британияликлар уларга сахийлик билан ёндашади.

Умида Мухторбекова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Буюк Британия украиналик қочоқлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг