Буюк Британияда коронавируснинг янада юқумлироқ штамми аниқланди 

Олам

image

Буюк Британияда коронавирус инфекциясининг янги мутант тури қайд этилди. Мутация коронавируснинг Жанубий Африка ва Бразилия вариантларига қараганда юқумлироқ бўлиши мумкин.   

"Соғлиқни сақлаш бошқармаси янги коронавирус турига "кўриб чиқилаётган вариант" мақомини берди. Дастлаб Ҳиндистонда аниқланган штамм бир нечта мутацияларга эга", дейилган вазирлик матбуот хизмати хабарида. 

Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакатда янги штамм билан касалланишнинг 77 та ҳолати тасдиқланган. Мутахассислар юқтирган одам билан ўзаро алоқада бўлган шахсларни аниқламоқда. 

Шарқий Англия университети тиббиёт профессори Пол Хантер янги вирус штаммида иккита протеин мутацияси мавжудлигини қўшимча қилган. 

Аввалроқ, ЖССТ коронавируснинг "британча", VOC 202012/01 штамми қайд этилган давлатларнинг умумий сони 132 тага етганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Британия коронавирус

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг