Буюк Британияда коронавируснинг иккита янги мутацияси топилди 

Олам 2581
image

Буюк Британиянинг Мерсисайд (Ливерпул) ва Бристоль графликларида коронавируснинг иккита янги варианти аниқланди. Бу ҳақда "Sky News" хабар берган. 

Манбага кўра, Бристолда аниқланган вирус штамми "хавотирга солувчи" деб таснифланган. 

Британиянинг Вирусли таҳдидлар бўйича маслаҳат гуруҳи мутахассислари фикрига кўра, бу штамм нафақат юқумлироқ бўлиши, балки у вакцина билан ўзига хос реакцияга киришиб, унга қаршилик ҳам кўрсатиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, Ливерпулда топилган иккинчи вариант ҳозирда "текширилмоқда". 

Қайд этилишича, аниқланган ҳар икки вариантнинг хусусияти Жанубий Африка штамми билан ўхшаш.

Англия Жамоат соғлигини сақлаш хизматига кўра, бугунги кунда ушбу иккита вариантнинг умумий ҳисобда 76 та ҳолати аниқланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
Теглар
t
×