Буюк Британияда коронавирусдан ўлим энг юқори даражага етди
Олам
−
19 Январь 2021
6173Буюк Британия коронавирусдан ўлим даражаси бўйича дунё мамлакатлари ўртасида энг юқори натижани кўрсатди. Бу ҳақда Оксфорд Университетидаги "Бизнинг дунёмиздаги маълумотлар" тадқиқот платформаси томонидан тузилган статистик маълумотлари дарак бермоқда.
Қайд этилишича, ўтган ҳафта давомида, яъни, 11-17 январь кунлари қиролликда кунига 935 киши COVID-19 дан вафот этган, бу ҳар 1 миллионга 16,5 киши демакдир.
Платформа маълумотларига кўра, дунё мамлакатларининг ҳеч бирида ўлим кўрсаткичи аҳоли жон бошига ҳисоблаганда Буюк Британиякичалик кўп эмас.
Маълумот ўрнида, коронавируснинг янги тури 2020 йилнинг сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда пандемия бошидан буён 3,4 млн кишида коронавирус аниқланган. 89 минг 261 нафар бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси