Буюк Британия Украинага танк отрядини юборишга қарор қилди

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Украинага танклар отрядини юборишга рози бўлди. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.

Қайд этилишича, Royal Forces Challenger 2'нинг тўртта асосий жанговар танки зудлик билан Шарқий Европага жўнатилади ва тез орада яна саккизта зирҳли техника ҳам Украинага етиб келади.

Даунинг-стритдаги манбанинг маълум қилишича, Сунак ўз қарорини шанба куни кечқурун Украина Президенти Владимир Зеленскийга эълон қилади.

Аввалроқ, Сунак идораси вакили ҳарбий техника етказиб бериш Киевга уруш зонасида воқеалар ривожини ўзгартиришга имкон беришини айтган эди. 

Буюк Британиянинг Украинага Challenger 2 партиясини юбориш режалари 9 январь куни эълон қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Германия жорий йилнинг баҳор мавсуми ўрталарига қадар Украина Қуролли Кучларига 40 та Marder пиёда қўшинларининг жанговар машинасини юборишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Риши Сунак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг