Буюк Британия қироллик оиласи давлат раҳбарларига зиёфат берди

Олам 2244
image

Кеча, 3 декабрь куни Буюк Британияда НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари Қиролича Елизавета II меҳмони бўлди.

Бугун, 4 декабрь куни Лондонда НАТО ташкил этилганига 70 йил тўлгани муносабати билан юбилей саммит ўтказилади. Таъкидлаш жоизки, НАТО аъзолари орасида айни вақтда турли келишмовчиликлар бор. Масалан, мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача етказиш талабига барча бирдек рози эмаслиги, Туркиянинг Россиядан С-400 зенит-ракета мажмуаси сотиб олгани шулар жумласидан. Шу сабабдан саммит босим остида ўтиши тахмин қилиняпти.

Аммо шунга қарамай Буюк Британия Қироллик оиласи мамлакатга ташриф буюрган давлат ва ҳукумат раҳбарларига кутиб олиш зиёфати берди.

Қироллик зиёфати Буккингем саройида ўтказилди. Дональд Трамп, Ангела Меркель, Эммануэль Макрон ва бошқа кўплаб давлатлар раҳбарлари иштирок этган кутиб олиш зиёфатида Қиролича Елизавета, Кейт Миддлтон, шаҳзода Чарльз ва қироллик оиласининг бошқа баъзи вакиллари ҳам қатнашди.

Зиёфатдан олинган қизиқарли суратлар билан танишишингиз мумкин.

BRITAIN-NATO-SUMMIT-DEFENCE-DIPLOMACY

Франция Президенти Эммануэль Макрон Буккингем саройида АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп билан саломлашяпти.

BRITAIN-GER-NATO-SUMMIT-DEFENCE-DIPLOMACY

Қиролича Елизавета Германия канцлери Ангела Меркель билан кўришяпти.

BRITAIN-TUR-NATO-SUMMIT-DEFENCE-DIPLOMACY

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған турмуш ўртоғи Эмине Эрдўған билан кириб келяпти.

BRITAIN-CAN-NATO-SUMMIT-DEFENCE-DIPLOMACY

Қиролича Елизавета НАТО бош котиби Йенс Столтенберг (ўртада) ва Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан саломлашяпти.

Картинки по запросу banquet buckingham palace NATO

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3.2
t
×
×