Буюк Британия иқтисоди 23 йилда антирекорд ўрнатди

Олам 3490
image

Буюк Британия ялпи ички маҳсулотининг апрель ойида пасайиши, коронавируснинг пандемияси туфайли мамлакатда жорий этилган карантин фонида рекорд даражада – 20,4 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Бирлашган Қиролликнинг миллий статистика идораси маълум қилди.

"Бир ой ичида ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши 20,4 фоизни ташкил этди. Бу 1997 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлди. Ушбу кўрсаткич хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳаларида фаолиятни тўхтатиб қўйишнинг рекорд даражадаги ва кенг ҳажмини акс эттиради", дейилади идора томонидан тақдим этилган ҳужжатда.

Таъкидланишича, уч ой ичида – февралдан апрелгача иқтисодий ривожланиш суръатларининг пасайиши 10,4 фоизни ташкил этди. Қурилиш соҳасида пасайиш 18,2 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,5 фоизга, хизматлар 9,9 фоизга пасайди. Меҳмонхоналар ва ресторанлар, ўқув юртлари, автомобиль ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг савдоси каби соҳалари жиддий молиявий зарба олди.

"Пандемия Буюк Британиянинг дунё бўйича савдосига жуда салбий таъсир кўрсатди. Автомобиллар, ёқилғи, санъат маҳсулаотлари ва кийим-кечакларнинг ҳам импорти, ҳам экспорти сезиларли даражада пасайди", дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 3.1
t
×