Буюк Британия бокс бўйича ЖЧ учун таркибини эълон қилди

Спорт

image

Буюк Британия бокс терма жамоаси 2021 йил Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди. Ушбу рўйхатдаги боксчилар Роб Макрекен бошчилигидаги мураббийлар томонидан мусобақада иштирок этиш учун танлаб олинган.

Британиялик боксчилар Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Россиядан фарқли равишда 13 та эмас, балки 8 вазн тоифасида баҳсларга киришади.

51 кг:
Киран Макдональд

57 кг:
Найл Фаррель

67 кг:
Харви Ламберт

71 кг:
Харрис Акбар

75 кг:
Льюис Ричардсон

80 кг:
Жорж Кротти

92 кг:
Льюис Уильямс

+92 кг:
Делишес Орие

“Бу янги авлод боксчилар учун катта турнирда ўз иқтидорини намойиш этиш учун имкониятдир, чунки 2020 йилги Токио Олимпиадасидаги етти рақиб танловга киритилмаган” дейилади “GB boxing” хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари ғолиби Жалол Яфай ва совриндор бўлган  Фрейзер Кларк, Питер Макгриль, Пэт Маккормак ва Бенжамен Уиттакер Жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган бўлди.

Маълумот учун, жорий йил 24 октябрдан 6 ноябрга қадар бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатининг олтин медаль соҳибларига 100 минг АҚШ доллари, кумуш медаль эгаларига 50 минг АҚШ доллари, бронза медаль совриндорларига эса 25 минг АҚШ доллари мукофот сифатида тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Жалол Яфай

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг