Бутун Нигерия электрсиз қолди
Олам
−
19 Октябрь
5215Нигерияда тугаётган ҳафта ичида учинчи марта умуммамлакат электр таъминоти бўйича узилиш кузатилди. Бу ҳақда “Daily Post Nigeria” нашри хабар берди.
“Нигериянинг миллий электр тармоғи яна ишдан чиқди. Бу ҳафта давомида учинчи марта содир бўлди”, дейилади хабарда.
Нашрга кўра, сўнгги авария бугун, 19 октябрь тонгида рўй берган ва бу яроқсиз ҳолдаги энергетика тизимига қўшимча юк келтирган. Мамлакатдаги корхоналар ва хонадонлар ишончсиз электр таъминотидан азият чекаётгани, шунингдек, ёқилғи нархининг қимматлиги ва унинг етишмаслиги вазиятни янада оғирлаштирган.
“Nairametrics”нинг маълум қилишича, бугун, 19 октябрь куни тонгги соат 9:00 да миллий электр тармоғи мамлакат бўйлаб 11 та электр тақсимлаш компаниясига (DisCos) 0 мегаватт электр қуввати узатган.
“Сўнгги йилларда Нигерияда электр таъминоти узилиши тез-тез содир бўлиб турибди. Бу авариялар, асосан, электр станциялари ва тармоқларининг эскилиги ва модернизацияга муҳтожлиги билан боғлиқ”, дейилади хабарда.
Бу 2024 йилдаги саккизинчи электр тармоғи аварияси бўлиб, улардан учтаси сўнгги ҳафта ичида содир бўлган.
Айни вақтда миллий электр тармоғини бошқарувчи Нигерия трансмиссия компанияси сўнгги авария ҳақида ҳали расмий баёнот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентинада яйловдаги ёнғин Atucha I атом электр станциясини ишдан чиқариши оқибатида 20 миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь