Бутун дунёда озиқ-овқат нархи қимматлашди
Олам
−
03 Июль 2020
7525Жаҳонда озиқ-овқат нархлари июнь ойида йил бошидан бери биринчи марта кўтарилди, дея хабар беради БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO).
Июнь ойида озиқ-овқат нархлари индекси ўртача 93,2 пунктни ташкил этди, бу аввалги ойга нисбатан 2,4 фоизга юқоридир. Ўсимлик мойининг нархи кетма-кет тўрт ой давомида пасайгандан кейин 11,3 фоизга ошди. Шакар 10,6 фоизга, сут маҳсулотлари 4 фоизга қимматлашди. Май ойидан бери дон ва гўшт нархи 0,6 фоизга тушиб кетди.
Ҳисоботга кўра, дунё бўйича дон ишлаб чиқариш 2020 йилда янги рекорд даражага – 2,7 миллиард тоннага етиши кутилмоқда. Айрим давлатлар учун буғдой етиштириш башоратлари оширилди.
Май ойида коронавирус пандемиясининг салбий таъсири туфайли, озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархлари 2018 йил декабридан бери рекорд даражада баландлади. Май ойидаги пасайиш, шакардан ташқари, барча тоифаларга таъсир кўрсатди.
LiveБарчаси