Бўстонлиқ туманидаги қатор кўчалар 3 кунга ёпилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказиладиган “Федерация Кубоги” мусобақаси муносабати билан айрим йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар қилди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 19 июнь кунидаги 19-10-136-F/21 сонли фармойишига кўра, 2021 йилнинг 23-24-25 июнь кунлари соат 8:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 “Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони” автомобиль йўлининг 61-километрдан (Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўлга ўтиш жойидан) 73-километрлари оралиғида (“Бочка” номли савдо расталари бошланган жойгача) ва 4Р10 “Чорвоқ сув омбори халқа йўли”нинг 0+500 ва 81+700 оралиғида (“Фаровон”, “Арбат”, “Чинарис”, “Хожикент” кафелари атрофи) йўлда транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.

Бўстонлиқ туманининг Чорбоғ қўрғони, Хумсон қишлоқларига ташриф буюрувчи фуқаролар ушбу йўлни айланиб ўтиш учун 4Р11 “Газалкент ш- Қизилсув- Чорбоғ қўрғони” орқали айланиб ўтишлари мумкин. Шунингдек, Юсуфхона, Бурчумулла, Боғистон ва тоғли ҳудудлардаги бошқа қишлоқларга  4Р12 “Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони” автомобиль йўлининг 61-километрдан 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш жойи орқали айланиб ўтишлари мумкин бўлади.

“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан мазкур вазиятда белгиланган тартибни тўғри тушунган ҳолда тадбирга жалб этилган ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади ЙҲХББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўстонлиқ

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг