Бўстонлиқ туманида юк автомашинаси каналга тушиб кетди

3-саҳифа 4321
image

Кеча, 4 июль куни соат 10:00 ларда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида юк машинаси каналга тушиб кетди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган К.Б. “Камаз-5511” русумли юк автомашинасида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиш учун кутиб турган вақтда орқа томонга ҳаракатланиб кетиб “Паркент” каналига тушиб кетган.

Натидажа тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Бироз вақтдан сўнг автомашина каналдан олиб чиқилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 104
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×